Тожикистонда зилзила содир бўлди

Олам

−

image

Бугун,17 декабрь куни Тожикистон ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, зилзила соат Тошкент вақти билан 08:26 да қайд этилган. Зилзила координаталари 38,86 градус шимолий кенглик, 69,66 градус шарқий узунлик,  магнитуда М=4,3. 15 км чуқурликда содир бўлган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 270 км жанубий-шарқда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, қардош давлат Туркиянинг Кўлёқа ҳудудида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг