Тожикистонда янги банкнота муомалага чиқарилди

Олам

image

Тожикистонда мамлакатнинг миллий валютаси – сомони жорий этилганининг 25 йиллигига бағишлаб 100 сомонилик юбилей банкноталар муомалага чиқарилди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банкига таяниб, “Ховар” хабар берди.

Қайд этилишича, юбилей банкноталар Тожикистон Республикаси “Тожикистон Миллий банки тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, Миллий банк бошқаруви қарори асосида иқтисодиётни пул белгилар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 октябридан муомалага чиқарилган.

Билдирилишича, юбилей банкнота нафақат тарихий хотиранинг рамзи, балки мамлакатнинг барқарор молия-кредит тизими ва миллий иқтисодиёти ривожининг ифодаси. Унинг дизайнида Тожикистоннинг қадимий цивилизацияси ва халқининг бунёдкорлик маҳоратини акс эттирувчи маданий, тарихий ҳамда меъморий унсурлар мужассам қилинган.

Юбилей банкноталар Тожикистон Миллий банкининг 100 сомонилик бошқа қоғоз пуллари билан тенг ҳуқуқда муомалада бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда миллий валюта модернизация қилиниб, тасвирлар ва рамзлар бўлмаган олтита янги турдаги банкнотлар серияси муомалага чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон банкнота сомони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг