Тожикистонда яна бир зилзила (афтершок) содир бўлди

Олам

image

Бугун, 23 март куни Тожикистонда содир бўлган кучли зилзила ортидан афтершок — яна бир ер ости силкиниши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

23 март куни Тошкент вақти билан соат 01:36 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 20:36 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.  

Зилзила координаталари:  

39,38 градус шимолий кенглик;

69,8 градус шарқий узунлик.  

Магнитуда М=3, 9. Чуқурлик 15 км.  

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 215 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 март куни Тошкент вақти билан 01:07 да (22. 03. 2023 йил, Гринвич бўйича 20: 07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси 6 баллни ташкил этди. 

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи: 

Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км. 

Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км. 

Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.

Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км. 

Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км. 

Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км. 

Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км. 

Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км. 

Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км. 

Навоий вилоятида 4 балл, 398 км. 

Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг