Тожикистонда Ўзбекистон билан ҳамкорликда университет очилади

Жамият

image

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон билан ҳамкорликда университет очилади. Бу ҳақда қўшни давлат Халқ таълим вазири Муҳаммадюсуф Имомзода маълум қилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўшма университет очиш таклифи Ўзбекистон томонидан билдирилган. Янги олийгоҳ Хўжанд университети қошида ташкил этилади. ОТМда қандай факултетлар бўлиши, тўлов тури ва қиймати, таълим қайси тилда амалга оширилиши икки томон келишувида тасдиқланади.

2020 йил октябр ойида Хўжанд давлат университетида Тошкент давлат юридик университетининг факултети очилганди. Бу факултетда таълим инглиз ва рус тилларида халқаро стандартлар асосида амалга оширилиши айтилганди. Бу факултетни тамомлаганларга Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат универститети дипломи берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг