Тожикистонда қарийб 227 минг доллар ёқиб юборилди
Олам
−
14 Август 2023
36829Тожикистонда 2,5 миллион сомоний – қарийб 227 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ёқиб юборилган. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
Қайд этилишича, Душанбе полицияси "Омега-фудс" компаниясининг маблағларини ёқиб юборган 39 ёшли Муҳаммадшариф Жўраевни қўлга олган.
Эркак ўз машинаси ичидаги пулларга олов қўйган. Бу ҳақдаги маълумотлар Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг “Ахбори ВКД” махсус дастурида намойиш этилди.
Маълумотларга кўра, Жўраев корхона ходими бўлиб ишлаган. Унга 3,5 миллион сомоний пулни банкка ўтказиши бўйича топшириқ берилган. Бироқ терговда аниқланишича, у бу пулнинг бир қисмини – қарийб 1 миллион сомоний (деярли 90 минг $)ни шахсий мақсадлари учун ишлатиб қўйган.
Тергов жараёнида Жўраев ўз жиноятини яшириш мақсадида, қолган пул маблағлар – қарийб 2,5 миллион сомоний(деярли 227минг $)ни қопларга солиб, бензин сепиб, шахсий автомобилида ёқиб юборгани аниқланган.
Полицияга кўра, автомобилга ўт қўйишдан мақсад, ёнғинни гўё техник сабабларга кўра содир бўлгандек қилиб кўрсатиш бўлган. Натижада барча пуллар ёниб зарарланган.
Тергов жараёнида Муҳаммадшариф Жўраев ўз айбига иқрор бўлгани айтилмоқда.
Дурдона Ширинова