Тожикистонда бир кунда олтинчи зилзила бўлди

Олам

image

Бугун, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 08:50 да Тожикистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари 39,4 даража шимолий кенглик, 69,84 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 417 км жанубий-ғарбда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 март куни Тожикистонда кетма кет 5 марта зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг