Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини камайтирди

Жамият

image

Тожикистон Афғонистон ва Ўзбекистонга электр энергияси экспортини камайтирди ва Қирғизистонга сотишни бошлади. Бу ҳақда “Спутник” нашри “Авеста”га таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь ойининг бошидан Афғонистон ва Ўзбекистонга 220 кВ-500 кВ юқори кучланишли электр узатиш линиялари орқали электр энергияси етказиб бериш тўхтатилган.

Энди қўшни давлатлар тожик электр энергиясини 110 кВ паст кучланишли электр узатиш линиялари орқали олади. Шундай қилиб, 3 октябрда Афғонистонга 660 минг кВт /соат, Ўзбекистонга эса 827 минг кВт /соат экспорт қилинди.

Шу билан бирга, Тожикистон Қирғизистонга электр энергиясини сотишни бошлади. Экспорт қўшни давлатнинг Тўхтогул сув омборида сув сатҳининг пастлиги билан боғлиқ.

“Бу қўшни давлатга экспорт қилинадиган электр қуввати кунига 1,2 миллион кВт /с дан ошади. Биз республиканинг асосий гидроэлектростанциялари жойлашган Вашх дарёсига сув оқими камайгани учун бу ҳажмдан ортиқ етказиб бера олмаймиз”, дейди нашр манбаси.

Шу билан бирга, Қирғизистонга экспорт қилинадиган электр энергиясини етказиб бериш нархи ва вақти аниқ маълум эмас.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг