Тожикистон Токио Олимпиадасини медалсиз тарк этди

Спорт

image

Бугун, 31 июль куни Тожикистон олимпия делегациясининг охирги икки спортчиси — бокс бўйича Баҳодур Усмонов ва енгил атлетика бўйича Ильдар Ахмадиев мусобақада қатнашди.

63 кг вазн тоифасида биринчи даврада Доминикан Республикаси вакили Леонела Сантоса Нуньеса 4:1 ҳисобида мағлуб этган Баҳодур Усмонов чорак финалда ўзбекистонлик спортчи Элнур Абдураимовга 0:5 ҳисобида ютқазди.

Фото: Элнур Абдураимов (кўк) ва Баҳодур Усмонов (қизил)

Енгил атлетика бўйича Ильдар Ахмадиев 100 метрга югуриш мусобақасида иштирок этди. Ушбу масофага жами 26 киши учта гуруҳда беллашди. Улардан энг яхши натижаларни кўрсатган 10 киши ярим финалга чиқди. Тожикистон вакили эса 10,66 сония натижаси билан учинчи гуруҳда тўртинчи, 26 иштирокчи орасида 12-ўринни эгаллади. Бу эса мусобақани давом эттириш учун Ильдарга камлик қилди. 

100 метрга саралаш пойгасида энг яхши натижани Уммон вакили Баракат ал-Харти кўрсатди — 10,27 сония.

Olympic Silver Medalist Suspended After Failed Drug Test at Tokyo Olympics  2020 - EssentiallySportsФото: Ильдар Ахмадиев (ўртада)

Шу тариқа, Тожикистондан келган барча спортчилар Токиодаги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлаб, медаль олиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

Маълумот ўрнида, Тожикистон олимпия терма жамоаси таркибида ўн нафар спортчи бор эди — Баҳодур Усмонов, Шабос Негматуллоев, Сиёвуш Зухуров (бокс), Сомон Махмадбеков, Акмал Муродов, Комроншох Устопириён, Темур Раҳимов (дзюдо), Ильдар Ахмадиев (енгил атлетика), Анастасия Тюрина ва Олимжон Ишанов (сузиш). 

Қайд этиш керакки, 23 июль куни бошланган Токио 2020 Олимпия ўйинлари 8 августгача давом этади. Мусобақанинг тўққизинчи кунига келиб, Хитой 21 олтин, 12 кумуш ва 12 бронза медали билан жадвалда биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда 17 олтин, 4 кумуш ва 8 бронза билан Япония, 3-ўринда эа 16 олтин, 17 кумуш ва 12 бронза билан АҚШ боряпти. Ўзбекистон вакиллари эса 1 та олтин ва 1 дона бронза билан 207 давлат орасида 33-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг