Тожикистон чегарасида 2 нафар афғонистонлик ўлдирилди
Олам
−
18 Апрель 3679 1 дақиқа
Тожикистонда давлат чегараси орқали йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларини олиб ўтишга уринган 2 нафар афғонистонлик ўлдирилди, бири қочиб кетди. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, Афғонистоннинг уч нафар фуқароси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистон ҳудудига кирган.
Қонунбузарлар чегара нарядининг таслим бўлиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган ва қуролли қаршилик кўрсатган. Тўқнашув давомида уларнинг икки нафари йўқ қилинган, бири эса тунги қоронғуликдан фойдаланиб, қўшни ҳудудга яширинган.
Воқеа жойидан иккита Калашников автомати, ов милтиғи, 35 та патрон бўлган иккита ўқдон, шунингдек, ичида 25 ўрам гиёҳвандлик воситаси бўлган иккита қоп топилган ва мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидан 62 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтаётган шахслар ушланганди.
Live
Барчаси