Тожикистон билан чегарадаги отишмада Қирғизистон аскари ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 8 июль куни Тожикистон билан чегарадаги отишмада қирғиз аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати Матбуот хизматига таяниб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Тожикистон чегарачиларининг Қирғизистон чегара хизмати отрядига қуролли ҳужуми оқибвтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хизматининг ҳарбий хизматчиси, 1994 йилда туғилган сержант ўлдирилди”, дейилади хабарда.

Чегарачининг ўлими сабаблари ўрганилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра, тожик томонидан ҳам вафот этганлар ва ярадорлар бор.

“Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Боткен вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник ва куч тузилмалари раҳбарлари воқеа жойида. Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ушбу фактни текширишда давом этмоқда”, дея қўшимча қилган Матбуот хизмати.

Хабар берилишича, 8 июль куни соат 17:00 да давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги Боткен вилоятининг Лайлак тумани Наумин довони яқинидаги қисмида тўсатдан Қирғизистон чегара отряди тожик чегарачилари томонидан ҳужумга учраган. Боткен вилояти маъмуриятининг хабар беришича, қуролли ҳужумдан сўнг тожик чегарачилари икки қирғиз аскарини гаровга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 8 июль куни тўрт қирғиз чегарачиси от ўғирлаш учун Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани, отишма оқибатида улардан икки нафари жароҳат олганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг