Тожикистон араб алифбосига ўтадими?
Олам
−
23 Август 2019
6183Кирилл алифбоси тожик халқининг барча ижтимоий, маданий, илмий ва таълим эҳтиёжларига жавоб беради, деди Тожикистон Таълим ва фан вазири Нуриддин Саид. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Тожикистон ҳеч қачон кирилл алифбосидан араб алифбосига ўтишни режалаштирмаган. Биз бунга эҳтиёж сезмаяпмиз", деди у.
Унга кўра, Тожикистоннинг ўрта мактабларидаги ўқув дастурига мувофиқ 7-8-синф ўқувчилари ота-боболарининг алифбосини ўрганади. "Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ушбу алифбони ўрганишни истаган ҳар бир киши учун зарур бўлган дарсликлар, ўқув материаллари ва болалар бадиий адабиётларини нашр этди", деди вазир.
Вазирнинг таъкидлашича, араб графикаси дарсларини мактаб ўқув дастурига киритиш ҳеч қандай маънода тожик расмийларининг келгусида араб ёзувига расмий равишда ўтиш истагини англатмайди.
"Ўзининг узоқ тарихи давомида тожик халқи 7-9-асрлардан 20-асрнинг 20-йиллари бошларига қадар араб графикасидан фойдаланган. Тожикистонда Совет ҳокимияти ўрнатилиши билан 1922 йилдан бошлаб анъанавий араб ёзувидан лотин алифбосига ўтиш босқичма-босқич амалга оширилган. Бу жараён 1936 йилга келиб якунланди, аммо 1939 йилда ёзув тизимида янги ислоҳот бўлиб ўтди ва тожик тили кирил ёзувига ўгирилди ", дея қўшимча қилди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь