Тожикистон Афғонистон томонидан ҳужум содир этилганини маълум қилди
Олам
−
08 Май 2022
32244Кеча, 7 май куни “Толибон” ҳаракати ва ИШИД аъзолари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 11: 45 да Афғонистоннинг Тахор вилоятининг Хўжағор туманида содир бўлган. Қуролли тўқнашув бир ярим соат давом этган.
“Толибон” жангарилари жами 7 та ракета учирган, шундан 4 та снаряд Пянж дарёсига тушган, яна 3 таси Ғалаба ўрмонига келиб тушган”, дейилади манбада.
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу объектлар Тожикистон давлат чегараси яқинида жойлашган бўлиб, снарядлар тасодифан мамлакат ҳудудига келиб тушган.
Жароҳатланганлар йўқ, моддий зарар қайд этилмаган.
“Ҳозирда “Толибон” ҳаракатининг тегишли тузилмалари Тахор вилоятининг Хўжағор туманида террорчи гуруҳларни аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари бўлинмалари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар берган.
Тожикистон-Афғонистон давлат чегарасидаги вазият барқарор ва тожик чегарачилари назоратида экани айтилмоқда.
LiveБарчаси