Тожикистон ҳам Исроилнинг Доҳага зарбаларини қоралади
Олам
−
11 Сентябрь 2025 1773 1 дақиқа
Тожикистон 9 сентябрь куни Доҳа шаҳрига берилган ракета зарбаларини Қатар давлатининг ҳудудий яхлитлигига қарши тажовуз сифатида баҳолайди ва уларни кескин қоралайди. Бу ҳақда кеча, 10 сентябрь куни республика Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда сўз боради.
“Ушбу ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомининг асосий қоидаларини очиқдан-очиқ бузишдир, бу эса Яқин Шарқ минтақасида шусиз ҳам мураккаб вазиятнинг кескинлигини оширади”, дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, Тожикистон Республикаси доимий равишда дипломатик каналлар ва музокаралардан келишмовчилик ва можароларни тинч йўл билан ҳал этишнинг самарали воситаси сифатида фойдаланиш тарафдори.
9 сентябрь куни тушдан кейин Қатар пойтахти Доҳада бир нечта портлашлар содир бўлди. Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСнинг юқори раҳбариятига мақсадли зарба берилганини эълон қилди.
Бу ҳужум Исроил томонидан Қатар ҳудудига тарихдаги биринчи зарба бўлди. Нетаньяху Исроил операцияни бошлаганини, уни мустақил равишда амалга оширганини ва тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистон ҳам Исроилнинг Доҳа шаҳридаги тураржой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралаб, буни Қатар суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолаганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025