“Тоттенхэм” ва ПСЖ илк бор тўқнаш келмоқда
Спорт
−
13 Август 2025 2399 2 дақиқа
Бугун, 13 август куни футбол ихлосмандлари тарихий баҳснинг гувоҳи бўлади. УЕФА Суперкубоги доирасида Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси Парижнинг “Пари Сен-Жермен” (ПСЖ) клуби билан куч синашади. Бу икки жамоа бундан аввал ҳеч қачон расмий учрашув ўтказмаган.
Суперкубок – бу мавсум бошланишидан олдин Европа клублари орасидаги “чемпионлар чемпионлиги” сифатида ўтказиладиган бир марталик финал ҳисобланади. 2024/25 мавсумда ПСЖ УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди, “Тоттенхэм” эса УЕФА Европа Лигаси ғолиби бўлди. Шунинг учун улар 2025 йил 13 август куни УЕФА Суперкубогида ўзаро тўқнаш келмоқда.
Аслида “Тоттенхэм” ва ПСЖ гуруҳлари ўзаро учрашишган – аммо фақат бир маротаба ва бу расмий эмас, лекин тажриба ўйини сифатида бўлган. 2017 йил 22 июльда International Champions Cup доирасида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “Тоттенхэм” 4–2 ҳисобида ғалаба қозонган. Расмий мусобақаларда эса улар ҳали учрашмаган ва 2025 йилдаги УЕФА Суперкубоги финали – бу уларнинг биринчи расмий тўқнашуви бўлиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, шу йил ёзда бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финалида Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Челси” – айнан ПСЖ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу натижа “Тоттенхэм” учун ҳам руҳий туртки бўлиши мумкин, чунки улар шаҳар шарафини яна бир бор ҳимоя қилади.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025