“Тоттенхэм” 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи
Спорт
−
30 Июнь 2022
2749Бразилия терма жамоаси ва “Эвертон” клубининг ҳужумчиси Ришарлисон “Тоттенхэм”га ўтади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, Лондон клуби 25 ёшли ҳужумчи учун 50 миллион фунт ва бонуслар тўлайди. “Тоттенхэм” ва “Эвертон” трансфернинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олди ва томонлар шартномани ёпиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг биринчи қисмини имзолашди. Шунингдек, “шпорлар” ҳужумчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича ҳам тўлиқ келишувга эришди. Ҳозирда Ришарлисон Бразилияда "Тоттенхэм" учун тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ҳужумчи “Эвертон” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Трансфермаркт” портали бразилиялик иқтидор эгасини 48 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь