Тошкентдаги ЙТҲда 10 яшар бола қурбон бўлди
Жамият
−
08 Август 2019
5487Бугун, 8 август куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. ЙТҲ оқибатида 10 яшар бола ҳаётдан кўз юмди.
ЙТҲ соат 07:30 атрофида Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиль ҳодисаси содир бўлди.
Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Шохруҳ Т. светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. Бошқарувида бўлган Cobalt ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган Spark автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида қуйидаги фуқароларга тан шикастлари етган: Cobalt`даги йўловчилар – 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек Hyundai йўловчиси 10 ёшли И.Ш. ЙТҲдан жабрланганлар шифохонага етказилдилар.
Аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли И.Ш. ҳаётдан кўз юмган.