Тошкентнинг учта тумани вақтинча газ таъминотисиз қолади
Жамият
−
10 Ноябрь 2021
8123Эртага, 11 ноябрь куни таъмирлаш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.
- Мирзо Улуғбек тумани “Турон” кўчасидаги ер усти Д - 76 мм ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабабли, эртага, 11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Устабаева, “Турон”, “Жасорат”, “Шўртепа” кўчаларидаги 425 та хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
- Шунингдек, Яккасарой тумани, Жанубий вокзал ҳудудидаги ер ости ўрта босим Д-400 ммли конпенсатор носоз ҳолатга келганлиги сабабли янгисига алмаштириш ишлари ортидан эртага, 11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар “Боғибўстон”, 2 - берк С. Насафий, Ҳуштепа, Яккасарой, кўчаларидаги 208 та ерли, У. Носир кўчасидаги 30 та кўп қаватли уйдаги 660 та хонадонда ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги 25 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
- Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги таъмирлаш ишлари сабабли эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1008 та хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь