Тошкентнинг қайси туманларидаги мактаблар онлайн таълимга ўтиши очиқланди
Жамият
−
15 Март 2021
15006Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.
Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.
Пойтахтдаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.
LiveБарчаси