Тошкентнинг икки тумани авария сабаб электрсиз қолди
Жамият
−
12 Июль 2023
6439Бугун, 12 июль куни соат 12:40 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Айни” подстанциясида юзага келган носозлик оқибатида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари ҳудудида яшовчи истеъмолчиларнинг бир қисми электр таъминотидан узилиб қолган.
“Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Сергели, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим маҳаллаларда куз-қиш мавсумолди тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани сабаб чироқ вақтинча ўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси