Тошкентнинг икки тумани аҳолиси “отопления”сиз қолди
Жамият
−
06 Декабрь 2021
6646Бугун, 6 декабрь куни Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли 2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Олмазор тумани:
Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Ходжаева кўчалари ҳамда ТашГосМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ТашГУ, ТашПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўргон-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида
Шайхонтохур тумани:
Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.
“Ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси