Тошкентнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
6170Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 2554,9 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахт аҳолиси 2019 йил бошидан 45,0 минг кишига ёки 1,8 фоизга ўсган. 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 37,3 минг бола туғилгани қайд этилган бўлиб мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 19,7 промиллени ташкил этди ва 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 га (2018 йилнинг мос даврида 18,0 промилле бўлган) ўсди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 11,7 мингта ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 454 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,2 промиллени ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 га камайган. Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 25,6 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 минг кишига ўсиши кузатилди.
LiveБарчаси