Тошкентнинг айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
27 Март 2021
3129“Тошиссиққуввати” ДУК хабар беришича, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-3 мавзеси, Мингбулоқ кўчасига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл остидан ўтган магистраль иссиқлик тармоқлари ҳам янгиланмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан 27 мартдан 29 март соат 19:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда иссиқлик энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
- Қорасув-1,2,3,4 мавзеларида;
- Дўрмон йўли кўчасида;
- БУЗ-2 мавзесида;
- Феруза мавзесида;
- Феруза кўчасида;
- Мирзо Улуғбек кўчасида.
Маълум қилинишича, ушбу манзиллар иссиқ сув таъминотидан узилмайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023