Тошкентнинг 2 та тумани газ таъминотидан узилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2023 5465 1 дақиқа
Пойтахтимиз ҳудудлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 16 ноябрь куни 2 та туманда газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, бугун соат 10:00 дан 17:00 га қадар Чилонзор туманидаги қуйидаги манзиллар газ таъминотидан узилади:
• “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар;
• Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 38 та улгуржи истеъмолчи.
Учтепа туманида эса ушбу манзилларда таъминот вақтинча тўхтатилади:
• “Тепақўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўхна Чўпонота”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар;
• Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 105 та улгуржи истеъмолчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтнинг Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025