Тошкентга олиб кетилаётган номаълум 150 кг гўшт тўхтатиб қолинди
3-саҳифа
−
07 Май 2022
6141Бугун, 7 май куни Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига ветеренария маълумотларисиз 150 килограммга яқин мол гўштини олиб кираётган Cobalt автомобили тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 03:40 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин бўлинмаси ходимлари ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Кўкдала туман ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Сурхандарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt автомобили тўхтатилган.
Деновлик фуқаро А.Х. бошқарувидаги машина юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 150 килограммга яқин йирик мол гўшти борлиги аниқланган.
Мазкур гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида юк Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобороториясига топширилган.
LiveБарчаси