Тошкентга 56 бош тимсоҳ болаларини олиб кираётган фуқаро қўлга тушди
3-саҳифа
−
31 август 2022 25506 1 дақиқа
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида 56 бош тимсоҳ болалари ноқонуний олиб ўтилаётгани аниқланди. Бу ҳақда бугун, 31 август куни Давлат Божхона хизмати маълум қилди.
QALAMPIR.UZ’га берилган маълумотларга кўра, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан 30 августдан 31 августга ўтар кечаси “Тошкент” халқаро аэропортида “Қохира-Тошкент” йўналишида учиб келган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.С.нинг багажлари кўздан кечирилганда, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган 56 бош тирик тимсоҳ болалари борлиги аниқланди.



Божхона хизмати ходимлари томонидан ушбу ҳолатга дарҳол чек қўйилган.

Божхона матбуот хизмати котибининг сўзларига кўра, тимсоҳлардан ташқари яна бошқа ҳайвон турлари ҳам аниқланган.


Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.



Фарангиз Салимова
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр