Тошкентдан Лондонга учган йўловчиларнинг юклари қолиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдан Лондонга учган самолёт йўловчиларининг багажи бошқа жойга учириб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. “Uzbekistan Airways” АЖ мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

28 август куни Тошкент – Лондон йўналишидаги HY-201 авиақатновида йўловчилар юклари ўз манзилига етказилмаган. Бунга Airbus 320neo ҳаво кемасининг чекланган тижорат юкланиши сабаб бўлган. 

“Бортга юкланмаган юкларнинг умумий сони 119 ўринни ташкил этади, бу эса 2210 кг миқдорида бўлганлигини англатади. Айни пайтда HY-201 рейси йўловчиларининг юклари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, 30 август куни HY-201 рейси билан Лондонга етказилади. Шуни таъкидлаш керакки, юк барча йўловчиларга етказиб бериш хизмати томонидан кўрсатилган манзилга бепул етказиб берилади”, дейилади компания хабарида.

Қўшимча маълумот олиш учун HY-201 авиақатнови йўловчиларидан авиакомпаниянинг Лондондаги ваколатхонаси 02070342090 рақами ёки электрон манзиллари [email protected] ва [email protected] манзили орқали мурожаат қилишлари сўралган.

Компания юкларни етказиб беролмай, кедтирган ноқулайлиги учун узр сўраган


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

748

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг