Тошкентдан Дубайга учган самолёт фавқулодда Эронга қўнди
Жамият
−
27 Октябрь 2022
21146Бугун, 27 октябрь куни Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учган самолёт авариявий вазият сабаб фавқулодда Эронга қўнди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram канали хабар берди.
Авиакомпаниянинг FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида 36 000 фут баландликда оператор бортда авария ҳолати юзага келганини англатувчи squawk 7700 сигналини берган.
Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт – Эроннинг Шероз шаҳридаги халқаро аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.
Авиакомпания вакилининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, фавқулодда қўнишга авария эмас, йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь