Тошкентдаги “заправка”да машина ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасидаги, Гиламсарой олдида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин юз берди.

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, соат 19:30 ларда АГТКШда газ тўлдирган микровэн (кичик ҳажмли юк машина) ёнган. 

Тахминларга кўра, ёнғин газ тўлдиргандан кейин, автомобилни ўт олдирганда баллондан газ сизиб чиқиши натижасида юз берган.

Ҳодисада жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг