Тошкентдаги юқори вольтли электр узатиш тармоғида ёнғин содир бўлди
Жамият
−
06 Июль
5065Бугун, 6 июль куни соат 12:00 да ГЭС-2 иссиқлик электр станциясидан ДОК-1 110 кВли юқори кучланишли электр узатиш тармоғида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Зенит” заводи атрофидаги мавжуд 48 ва 49-сонли юқори кучланишли электр таянч устунлари орасида чиқинди ёниши оқибатида ДОК-1 тармоғи ёнғин сабабли носозлик юзага келган.
“Айни вақтда, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖнинг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, қисқа вақт ичида тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади.