Тошкентдаги уйни 2 нафар аёл тунаб кетди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2022
11406Тошкентда 2 нафар аёл бировнинг уйидан 90 минг АҚШ долларлик тақинчоқлар ва 7 минг АҚШ долларлик пулни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг декабрь ойида Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 41 ёшли Ф.Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли М.А. ва 34 ёшли М.К. аниқланиб, қўлга олинган. Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7000 АҚШ доллари ва жами 90 000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси