Тошкентдаги уйлардан бирида аёл кишининг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
21 Февраль 2022
21829Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги уйлардан бирида ёлғиз ўзи яшовчи яшовчи 56 ёшли рус миллатига мансуб аёлнинг мурдаси тан жароҳатлари билан қонга беланган ва бошига целлофан пакет кийдириб кетилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айбланувчи бундан 19 йил олдин, 2003 йилда ўзи томонидан содир этилган ўта оғир турдаги жиноятни яшириш мақсадида хонадонда мавжуд газ плитасининг барча жўмракларини очиқ қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган. Ҳодиса жойидан олинган қўл-бармоқ излари 1968 йилда Сирдарё вилоятида туғилган шахс томонидан қолдирилгани аниқланган.
“Қўлимга нима илинди, билмайман, кайфим бор эди. Ўзимни асабим бузилганиданми-йўқми билмайман, бошига урдим. Нечи марта урганим эсимда йўқ”, дейди айбланувчи.
Маълум бўлишича, 1947 йилда туғилган рус миллатига мансуб аёл билан танишиб, пул маблағлари эвазига унинг уйида фоҳиша аёллар билан учрашиб, юрган.
“Ушбу шахснинг сўнгги тақдирини энди суд ҳал қилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси