Тошкентдаги уйлар деворида гиёҳванд моддалар рекламасини қолдирганлар аниқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда турар жойлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси ёзувлари пайдо бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида Мирзо-Улуғбек тумани Бўз маҳалласидаги бир нечта уй деворларида ёзувлар пайдо бўлгани аниқланган. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани маълум қилинган.

Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар – 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В. экани аниқланган.

Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган Telagram каналда иш ҳақида эълон чиққанини маълум қилди. Б.И. номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. 

Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдирган.

Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг