Тошкентдаги туманларнинг бирига янги ИИБ бошлиғи тайинланди

Жамият

image

Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистон Республикасида таваллуд топган. 2004 йилда Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган. 

У бугунга қадар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБга янги бошлиқ тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг