Тошкентдаги собиқ Turkuaz сотувга қўйиляпти
Жамият
−
09 Май 2020
6792Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича фармойиши қабул қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, 3а-уй манзилидаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган савдо марказининг бино ва иншоотларини белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилган баҳолаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, объект 303,5 млрд сўмга баҳоланган ҳамда мазкур баҳолаш ҳисоботи экспертиза натижасига асосан ҳаққоний деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги объектнинг 303,5 млрд сўм миқдоридаги бошланғич нархда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида савдога қўйилишини таъминлайди.
Бунда объект икки ой давомида “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида сотилмаган тақдирда, уни сотиш Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Ортиқхўжаев зиммасига юкланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь