Тошкентдаги Шота Руставели ҳайкали нега олиб ташланаётгани айтилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали бузиб ташланганаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, “Шота Руставели” Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. 

Ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинмоқда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбоннинг реконструкция қилинишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шота Руставели ҳайкали

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар