Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади
Жамият
−
07 Март 2024 6219 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи поездлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти хабар берди.
2024 йилнинг 20 март санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.
Масалан, эндиликда "Тошкент — Бекобод — Тошкент" йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, "Тошкент — Хожикент — Тошкент" йўналиши 10 000 сўм. Қуйидаги жадвал орқали тарифлар билан танишишингиз мумкин.

Шунингдек, электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлаши мумкин.
Live
Барчаси