Тошкент кимё-технология институтининг филиали ташкил этилди
Жамият
−
11 Июль 2019
5695Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.
Қарорга мувофиқ, кимёвий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан тасдиқланади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қарор билан Филиал ўз фаолиятини Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларида олиб боради.
Мазкур касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.
Шунингдек, Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида Филиал учун илмий-тадқиқот институтлари ва республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида таянч докторантурага 2020 йилдан мақсадли квоталар ажратилиши таъминланади.
LiveБарчаси