Тошкентдаги меҳмонхонада аҳолининг тинчини бузган Исроил фуқароси қамалди

3-саҳифа

image

Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчини бузган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 16 апрель куни содир бўлган. Меҳмонхона ходими 22:30 да ИИББ ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, Исроил фуқароси бўлган мижоз А.Х. меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб фуқароларнинг тинчлигини бузганини, маст ҳолатда меҳмонхонага пешоб қилганини билдирган.

А.Х. эса ИИО ходимлари уни ИИБ бўлимига таклиф қилишганида боришдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

16 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар А.Х. айбига иқрорлик билдириб, ўша куни уйида спиртли ичимлик истеъмол қилганини, Ўзбекистонга “Пасха” байрами муносабати билан ота-онаси қабртошларини янгилаш учун келганини, меҳмонхонада бақир-чақир қилганини, маст ҳолатда бўлгани сабабли ходимлар ИИОга таклиф қилишганида боришдан бош тортганини, уларга қаршилик кўрсатганини, меҳмонхонага етган зарарларни қоплаб беришини, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига кўра, А.Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 192-моддаси (маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) ва 194-моддасининг 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 183-модда билан 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда 192-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир баравари, яъни 113.000 сўм жарима жазоси ва 194-модданинг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340.000 сўм жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Исроил фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг