“Grand Mir” меҳмонхонаси ўрнида 30 қаватли бино қуришга рухсат йўқ – прокуратура
Жамият
−
02 Октябрь 4458 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Grand Mir меҳмонхонаси ўрнида 30 қаватли бизнес маркази қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай лойиҳас кўриб чиқилмаган ва тасдиқланмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратурасининг фуқаро томонидан йўлланган мурожаатига жавоб хатида келтирилган.
Қайд этилишича, пойтахт прокуратурасига фуқаролардан бири томонидан Яккасарой туманининг Миробод кўчасида жойлашган собиқ “Россия” меҳмонхонаси (ҳозирги Grand Mir Hotel) ўрнида кўп қаватли бино барпо этилиши юзасидан мурожаат бориб тушган. Кўриб чиқиш жараёнида шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар Бош қурилиш бошқармасига мурожаатда кўрсатилган маълумотлар юзасидан сўров юборилган. Бошқарма томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, меҳмонхона ҳудудида қурилиш учун Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи комиссияси томонидан кўриб чиқилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 880-сонли қарорига асосан юқоридаги манзилда қурилиш учун рухсат этилган баландлик 5 қаватни ташкил этади.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоб аризачига юборилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь