Тошкентдаги МДХМИ битирувчилари форумидан фоторепортаж
Бу қизиқ
−
19 Май 2019
4729Бугун, 19 май куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) битирувчиларининг V халқаро форуми ўтказиляпти.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулази Комилов, Россия маданият вазири Владимир Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Ильяс Умаханов, МДХМИнинг Васийлик кенгаши аъзоси Фаттоҳ Шодиев иштирок этди.
Форумда сиёсатчилар, амалдорлар, Россия ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этяпти.
Булардан ташқари, тадбирда 32 мамлакатдан 450 нафар делегат қатнашмоқда.
Форум очилиш маросимидан сўнг, тадбир иштирокчилари, кўнгилли ёрдамчилар (волонтёр), ОАВ вакиллари асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиев билан суҳбатлашди ва албатта суратга тушди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь