Тошкентдаги “Грант сомса” ошхонасида йирик ёнғин содир бўлди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги сомсахонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:36да Бодомзор кўчасида жойлашган “Грант сомса” ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкет шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 14:39 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:02 да ўраб олиниб, соат 15:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг