Абдуқаҳҳор Юнусов “Шайх Зайниддин” масжидига имом бўлди
Жамият
−
16 Март 2023
10186Бугунгача “Минор” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Қайд этилишича, шунингдек, бугун, 16 март куни Тошкент шаҳридаги бир неча марказий масжидга имом-хатиблар тайинланган.
Қуйидаги марказий жоме масжидларга янги имом-хатиблар:
• Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби Садриддин Абдурашидов Олмазор тумани “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига;
• Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Чиғатой даҳасидаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси тайиланди.
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ ўз манбаларига таяниб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов “Минор” масжиди имом-хатиби лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эди. Мусулмонлар идораси томонидан берилган маълумотда Сайфуддинов “Минор” масжиди имом-хатиби ўлароқ иш бошлагани тасдиқланган. У жорий йилнинг январь ойи бошида ўз ихтиёри билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва "Минор" масжиди имом-хатиби лавозимларидан кетган эди. Унинг ўрнини эса Абдуқаҳҳор Юнусов эгаллади.
Маълумотларга кўра, Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳам Абдуқаҳҳор Юнусов билан Кўкчадаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига кўчирилган.