Раҳматуллоҳ Сайфуддинов имомликка қайтди
Жамият
−
16 Март 2023
273502022 йилнинг январигача Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келган ва ўз хоҳиши билан соғлигидаги муаммолар сабаб лавозимини тарк этган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов яна имомликка қайтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Сайфуддинов эндиликда “Минор” масжиди имоми ўлароқ фаолиятини давом эттиради. Ушбу масжидда имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Тошкент бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов эса “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжидига имом-хатиб этиб тайинланган. Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳам “Шайх Зайниддин” масжидига кўчирилган.
Тайинлов ҳақидаги буйруқ кеча, 15 март куни чиқарилган.
Жорий йил январь ойи бошида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилган. “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Сайфуддинов эса ўша ойнинг ўзида даволаниш учун Дубай орқали Германияга жўнаб кетган эди.
Маълумот учун, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов 1975 йил 18 майда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 1992-1995 йилларда ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олди. 1995-1997 йилларда талабалик даврида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ туникали” жоме масжидида имом-хатиблик қилган.
2001-2003 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида дарс берган. 2003 йилда Эронда ўтказилган XIX Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этган.
У фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”, “Минор” жоме масжидларида имом-хатиб, янги тайинланишгача эса Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва Юнусобод тумани "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь