Тошкентдаги мактабларнинг биридан чаён чиққанига изоҳ берилди
Жамият
−
09 Октябрь 2023 8882 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактабдаги синфхоналардан бирида чаён топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 6 октябрь куни 260-мактабда тахминан соат 10:20 ларда юқори синф ўқувчилари синфхонада эмас, коридорда жонсиз чаён топиб, видеотасвирга олган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Ўрганишлар чоғида аниқланишича, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.А. ўзи билан қоғоз қутида мактабга жонсиз чаён олиб келган ва мактабдошларига ҳазиллашиш мақсадида чаённи коридорда қолдирган. Бу хатти-ҳаракати учун ўқувчи Р.А. билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, бундай ҳол қайта такрорланмаслиги учун мактаб ўқувчилари билан ИИБ инспектор-психологи иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.
“Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2023 йил 7 октябрь куни Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари жалб этилиб, мактаб ошхонаси, спорт зали, коридорлар ҳамда синфхоналарида турли ҳашаротларга қарши дезинфекция ва дезинсекция ишлари амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь