Тошкентдаги маҳаллалардан бадбўй ҳид келиши муаммосининг ечими топилди

Жамият

image

Тошкентнинг “Ўзгариш” ва “Нўғойқўрғон” маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган ёқимсиз ҳид муаммоси “Салар” атрофидаги корхоналарга боғлиқ экани аниқланди. Ҳозирда уларнинг барчасининг фаолияти тўхтатилган. 

“Ўзсувтаъминот”нинг хабар беришича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат назорати хизмати, экологлар, бошқа турли соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ўз фаолиятини уч йўналишда олиб бормоқда. Биринчи йўналишда “Салар” оқава сувларни тозалаш иншоотининг иш фаолияти тўлиқ ўрганилиб, ускуналар, техник ва технологик ҳолат таҳлил этилмоқда.

Иккинчи йўналишда “Ўзгариш” ва “Нўғойқўрғон” маҳаллалари ҳудудидаги корхоналар фаолияти ва уларнинг “Салар” оқова сувларни тозалаш иншоотига чиқараётган ташламалари атрофлича ўрганилмоқда. Учинчи йўналишда Салар канали кўздан кечирилиб, унга ноқонуний чиқиндилар ташлаш ҳолати аниқланмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишдан сўнг, “Салар” оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти маълум муддатга тўхтатилган. Кузатувларга кўра, улар ишламаётганда кечки пайт иншоотда ҳеч қандай ёқимсиз ҳид сезилмаган.

Aйни пайтда “Салар” иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишчи гуруҳ ҳамма объектлар, жумладан, иншоот фаолиятини атрофлича ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан назоратга олиниб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг