Тошкентдаги кўчалардан бири октябргача ёпилди
Жамият
−
17 Сентябрь 2020 10666 1 дақиқа
Сергели туманида жойлашган Софдил кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Сергели аэропортигача бўлган қисми ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 2020 йилнинг 17 сентябридан 1 октябрь кунигача Сергели туманида жойлашган Софдил кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Сергели аэропортигача бўлган қисми ёпилади.

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь