Тошкентдаги кўча вақтинчалик ёпилади
Жамият
−
05 Ноябрь 3100 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Ниҳол кўчаси таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Миллий боғ кўчасидан айланма ҳаракатли чорраҳагача бўлган қисмда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Чеклов бугун, 5 ноябрь соат 23:00 дан эртага, 6 ноябрь соат 23:00 гача амал қилади. Ҳайдовчиларга айланма йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллар вақтинчалик ёпилган эди.
Live
Барчаси