Тошкентдаги хусусий боғчада 3 ёшли боланинг юзи куйиб кетди
Жамият
−
16 Август 2022
21194Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги хусусий боғча тарбиялувнисининг юз қисмида "қизариб куйиш" аломатлари мавжудлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласида жойлашган хусусий боғча тарбияланувчиси, 2019 йилда туғилган М.А. эрталабки қабулда соғлом қабул қилинган.
Соат 11:00 - 12:00 атрофида бола тарбиячи С.А. томонидан назоратсиз қолдирилган. М.А. эса ёрдамчи тарбиячининг сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб ўнг юзига суртган.
Ушбу ҳолатни кўрган тарбиячи боланинг юзини суюқ совун ва нам салфетка билан тозалаган. Шундан сўнг, М.А.нинг юзида қизариш юзага келган, кундузги уйқудан уйғонганда эса юзидаги қизариш кўпайиб кетган ва ҳолат ҳақида боланинг онасига хабар берилган.
Кейинчалик бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилиши учун хулоса берилган. Шунингдек, боланинг онаси билан ҳолат юзасидан суҳбатлашилганда ушбу куйиш ҳолати косметика воситаси орқали содир бўлганига ишонмаслигини билдирган.
Жорий йилнинг 11 август куни боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Онанинг мурожаатига асосан ҳозирги вақтда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси