Тошкентдаги кафеда хитойлик эркак 36 ёшли аёлни урди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кафеда хитойлик эркак 36 ёшли аёлни оила аъзолари ўртасида урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 6 январь куни соат 18:00 ларда 39 ёшли Хитой фуқароси С.В. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган кафеда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу кафеда оила аъзолари билан овқатланиб ўтирган 36 ёшли К.Д. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда хитойлик эркак К.Д.нинг бош қисмига ўнг қўлини мушт қилган ҳолда бир марта зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида К.Д.да енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Аниқланишича, С.В. ҳамда К.Д. ушбу кафеда навбатларини бўлиша олмай қолган. Шу вақтда С.В. фуқаро К.Д.ни инглиз тилида ҳақорат қилгани сабаб жанжал кўтарилиб, тортишув оқибатида С.В. уни уриб, тан жароҳат етказган.

Тергов департаменти илова қилган суратда жабрланувчининг жинси аёл эканини билиш мумкин.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан С.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Маълумот учун, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг