Тошкентдаги қайси кўчаларда пуллик “парковка” қурилиши маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилда Тошкент марказидаги 10 та кўчада пуллик автотураргоҳлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, жорий йилда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, хусусан, Фидокор, Амир Темур, Нукус, Братислава, Миробод, Глинка, Авлиёота, Шевченко, Саид Барака, Моштабиб ва Якуб Колас кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг магистрал кўчалари, жумладан, Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида бўлаклари ташкил этилади. Лойиҳалар 2022-2025 йиллар давомида амалга оширилади.

Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг